Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саноат зоналарида ер ижара ҳуқуқини улуш қилиб киритишга рухсат берилди
Ҳукумат қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги саноат зоналари дирекциялари саноат зоналари иштирокчилари хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳаларини жойлаштириш учун тайёр бино ва иншоотлар қуриш (саноат ипотекаси) мақсадида ер участкалари ижара ҳуқуқини устав фондига улуш сифатида киритиш тартибини белгилайдиган низом тасдиқланди.
Фото: Kun.uz
Низомга кўра, дирекциялар тадбиркорлик субъектлари розилиги асосида ер участкаларининг ижара ҳуқуқи қиймати билан улушдор бўлиб кириши мумкин. Бу тартиб, асосан, саноат зоналари ҳудудида бўш турган ҳамда ишлаб чиқариш фаолияти юритилмаётган ер участкалари негизида хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш учун қўлланади.
Тартиб 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ қийматга эга хизмат кўрсатиш лойиҳаларига татбиқ этилади. Бунда ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали ажратилади, аукционда шаклланган ижара ҳуқуқининг бозор қиймати хўжалик жамияти устав фондига дирекция улуши сифатида киритилади.
Шунингдек, дирекциянинг ер ижара ҳуқуқи қиймати шаклидаги улуши хўжалик жамияти устав фондининг 49 фоизидан ошмаслиги шарт. Устав фондида иштирокчиларнинг биргаликда фаолият юритиш шартлари эса инвестиция битимида белгиланади.
Низомда дирекция улушини кейинчалик электрон онлайн-аукцион орқали хусусийлаштириш имконияти (қоида тариқасида уч йилдан кейин) ҳам назарда тутилган. Низолар музокара орқали ҳал этилмаса, суд тартибида кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
08:41 / 10.12.2025
Пахта хомашёсининг ҳар тоннасига 1 млн сўм субсидия ажратиш тартиби тасдиқланди
10:34 / 13.11.2025
Соғлиқни сақлаш муассасаларида пулли хизматлар тартиби тасдиқланди
17:50 / 03.11.2025
Ёнган машина, “жим юриш” учун $10 000 ва ижара низосидан ясалган жиноят
14:09 / 27.10.2025