Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалий ташрифи якунланди
Давлат раҳбари «Пулково» халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташрифи доирасидаги тадбирлар 22 декабр куни якунланди.
21 декабр куни Ўзбекистон етакчиси Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида нутқ сўзлади.
Давлат раҳбарига, шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистон президентларига Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Бугун Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди ва «Эрмитаж» давлат музейи билан танишди.

Давлат раҳбари амалий ташрифини якунлаб, «Пулково» халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Мавзуга оид
20:33 / 22.12.2025
Россиядан Ўзбекистонга газ экспорти 2030 йилда тўрт баробар ўсиши мумкин
20:28 / 22.12.2025
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда «Эрмитаж» музейини томоша қилди
19:28 / 22.12.2025
Тошкент ва Қозон ўртасида поездлар ҳаракати тикланди
17:48 / 22.12.2025