Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Контакт-марказ” номидан фирибгарлик ҳолатлари кўпаймоқда
Сўнгги вақтларда фирибгарлар фуқаролар ишончини қозонишга уриниб, ўзини UZTELECOM “Контакт-маркази” ходими сифатида таништирган ҳолда абонентлардан SMS орқали келган тасдиқловчи кодлар ёки телефон рақамлари ҳақида маълумот сўраётгани бўйича мурожаатлар кўпаймоқда.
UZTELECOM эслатишича, “Контакт-марказ” ходимлари ҳеч қачон қўнғироқ қилиб, SMS-кодлар ёки бошқа шахсий маълумотларни сўрамайди. Шу боис, агар сизга шубҳали қўнғироқ бўлса ёки ўзини ходим сифатида таништирган шахс шахсий маълумотларингизни талаб қилса, ҳеч қандай маълумот берманг.
Бундай ҳолатда, аввало қўнғироқ қилаётган шахс ёки компания ҳақида маълумотни текшириб олинг. Шунингдек, расмий ишонч телефонлари ва “Контакт-марказ” бўйича маълумотлар билан компаниянинг расмий веб-сайти орқали танишиш тавсия этилади.
Эслатма: SMS орқали келган тасдиқловчи кодлар — шахсий маълумот ҳисобланади. Уни учинчи шахсларга айтмаслик сиз маблағ ва аккаунтларингиз хавфсизлигини таъминлайди.
Мавзуга оид
12:15 / 12.02.2026
Вазирлик “Ташаббусли бюджет”чиларни фирибгарларга алданиб қолмасликка чақирди
10:38 / 12.02.2026
Тошкентдаги “Dna motors” автосалони мансабдорлари қамоққа олинди
08:28 / 12.02.2026
Фарғонада 34 кишидан иборат “колл-марказ” ниқобидаги уюшган жиноий гуруҳ фош этилди
10:34 / 06.02.2026