Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда университетлардаги 45 минг пулли ўрин қисқартиради
РФ университетларида келаси ўқув йилида тахминан 45 минг тўловли ўрин қисқартиради — бу уларнинг умумий сонининг 13 фоизи. Хусусан, бу “Иқтисод”, “Юриспруденция”, шунингдек “Реклама ва жамоатчилик билан алоқалар” йўналишларига тааллуқли бўлади.
Россия университетларида 2026-27 ўқув йили учун тўловли ўринлар сонини тахминан 45 мингтага камайтириш режалаштирилмоқда — бу барча пулли ўринлар умумий сонининг 13 фоизига тенг. Бу ҳақда Россия олий таълим ва фан вазири Виталий Фальков душанба куни, 22 декабрда, “Россия 24” телеканалига берган интервюсида айтди.
Бундан ташқари, нодавлат (хусусий) ОТМда тўловли ўринларни деярли 20 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда. Хусусан, тўловли ўринлар “Иқтисод”, “Менежмент”, “Давлат ва муниципал бошқарув”, “Юриспруденция”, “Реклама ва жамоатчилик билан алоқалар” йўналишлари бўйича камайтиради. “Биз меҳнат бозорига бунча мутахассис керак эмаслигини тушунган эдик”, — дея Фалков сўзларини келтиради “Интерфакс” агентлиги.
Ўзгаришлар 1 сентябрдан кучга кирган, университетларда тўловли қабулни давлат томонидан тартибга солиш ҳақидаги қонун билан боғлиқ. Унга кўра, Россия ҳукумати ОТМ учун аввалгидек фақат бюджет ўринлари бўйича эмас, балки тижорий (пулли) ўринлар бўйича ҳам максимал чегарани белгилаш имкониятига эга бўлади. Ҳокимиятлар бу орқали тўловли таълим сифати ошиши ва уни меҳнат бозори эҳтиёжларига яқинлаштиришни истамоқда.
“Айрим университетлар, уларнинг кўпчилиги хусусий, агар улардан сифатсиз таълим сегменти олиб ташланса, улар умуман мавжуд бўлмай қола бошлайди — бу, умуман олганда, яқин вақт ичида содир бўлади”, — деб қўшимча қилди Фалков.
Унинг айтишича, олий таълим ўзгаришларни талаб қилади, чунки “университетлар ҳар доим анча эркин (хотиржам) яшаб келган”. “Улар (талабаларни — таҳр.) меҳнат бозорига ким кераклиги ҳақида ўз тасаввурларидан келиб чиққан ҳолда тайёрлар эди. Ва одатда шунга таянарди: агар уларнинг дастурларига талаб бўлса, демак дастур очиш, бюджет ўрин сўраш, тўловли ўринларга қабул қилиш учун шунинг ўзи етарли”, — деди Фалков.
Шунингдек, ноябр ойида РБК агентлиги хабар беришича, ҳукумат ОТМда тўловли ўринларнинг энг кўп сонини аниқлаш қоидалари ва бундай ўринлар сони чекланадиган йўналишлар рўйхатини тасдиқлаган. Бу масала билан ҳукумат ҳузуридаги илмий-технологик ривожланиш комиссияси шуғулланади.
17 декабр куни Москва шаҳар педагогика университети (МГПУ) — у пойтахт ҳукумати томонидан ташкил этилган — талабаларга 2026 йил 1 сентябрдан педагогик бўлмаган йўналишлар ёпилиши ҳақида хабар берган. Гап “Социология”, “Реклама ва жамоатчилик билан алоқалар” ҳамда “Дизайн” йўналишлари ҳақида кетмоқда. Университет бу қарорни асосий вазифа — “Москва мактаблари учун юқори малакали педагоглар тайёрлаш”га эътиборни жамлаш истаги билан изоҳлаган.
МГПУда мазкур йўналишларда ўқиётган талабалар “етакчи ОТМ-ҳамкорлар”га ўтказилади, улар қаторида РГГУ, РАНХиГС ва бошқалар бор. Россия ОАВ маълумотларига кўра, ўзгаришлар бир неча минг талабага таъсир қилади.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026