Ўзбекистон | 17:45
1603
1 дақиқада ўқилади

Янги FlyOne Asia авиакомпанияси Ўзбекистонда 2026 йил апрелида иш бошлайди

Лоукостер Тошкентни дунёнинг 10 та шаҳри билан авиақатнов орқали боғлаши режа қилинган.

Фото: FlyOne

Янги FlyOne Asia лоукостери (арзон чипта таклиф этувчи) Ўзбекистонда 2026 йил апрелида иш бошлаши кутилмоқда. Авиакомпания Тошкентдан Россиянинг камида 5 та шаҳрига парвозларни амалга оширади.

FlyOne Asia Тошкентни Россиянинг Москва, Қозон, Екатеринбург, Самара ва Минеральние Води шаҳарлари билан боғлашни режа қилган. Шунингдек, Рига (Латвия), Шаржа (БАА), Тел-Авив (Исроил), Боку (Озарбойжон), Кишинёв (Молдова) ҳам парвозлар рўйхатига киритилган.

Авиакомпания 2025 йил феврал ойида ташкил қилинган ва Asia Union Airlines деб номланган ва Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан Мадинага парвозларни амалга оширган. Июл ойида у Молдованинг FlyOne авиакомпаниясига қўшилди.

Ёзда авиаташувчи флоти А320 оиласига мансуб иккита Airbus самолётидан иборат эди, ноябр ойида эса яна 2 та самолёт келиши кутилганди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид