Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чернобил АЭС директори саркофагга таҳдид борлигидан огоҳлантирди
Ҳатто билвосита зарба ҳам станция устидаги ҳимоя иншоотининг вайрон бўлишига олиб келиши мумкин, деди ЧАЭС директори. 2025 йил февралда мазкур қоплама Россия дрони зарбаси оқибатида қисман вайрон бўлган.
Фото: Patrick Ahlborn/DeFodi Images/picture alliance
Чернобил атом электр станциясининг тўртинчи энергоблоки устидаги ҳимоя конструкцияси — 2025 йил бошида Россия зарбаси натижасида шикастланган иншоот — ҳозир ҳам ўта заиф ва хавфли ҳолатда қолмоқда, Россия томонидан янги зарба берилса, у бутунлай вайрон бўлиши мумкин. Бу ҳақда 23 декабр, душанба куни Чернобил АЭС директори Сергей Тараканов AFP агентлигига маълум қилди.
Таракановнинг айтишича, ҳатто тўғридан тўғри урилмаган, билвосита таъсир ҳам саркофаг бардош бера олмаслиги мумкин бўлган сейсмик тебранишларни келтириб чиқаради. “Агар ракета ёки дрон унга бевосита урилса, ёки ҳатто яқин атрофга тушса — масалан, ‘Искандер’ — бу ҳудудда кичик зилзилага ўхшаш силкиниш келтириб чиқаради, — деди Тараканов. — Шундан кейин ҳимоя иншооти тик турган ҳолда қолишини ҳеч ким кафолатлай олмайди. Асосий таҳдид ҳам шу”.
Чернобилдаги атом электростанцияси қолдиқлари 1986 йилги ҳалокатдан кейин шошилинч тарзда қурилган пўлат ва бетондан иборат ички радиациядан ҳимоя қопламаси (“саркофаг”), шунингдек 2019 йилда ишга туширилган юқори технологияли ташқи қоплама — Янги хавфсиз конфайнмент (НБК) билан қопланган.
2025 йил февралда Россия дрони зарбаси натижасида янги қопламанинг бир қисми қаттиқ шикастланган, бу эса кучли ёнғинга сабаб бўлган. “Бизнинг НБК ўзининг бир қатор асосий функцияларини йўқотди. Ва биз бу функцияларни тиклаш учун камида уч-тўрт йил керак бўлишини тушуняпмиз”, — дея қўшимча қилди Тараканов.
Декабр ойи бошларида Атом энергияси халқаро агентлиги (АЭХА) инспекторлари Чернобил АЭСнинг янги ҳимоя конструкцияси “асосий хавфсизлик функцияларини, жумладан изоляция (ажратиб туриш) имкониятини ҳам йўқотгани”ни аниқлаган.
Шу билан бирга, ЧАЭС директорига кўра, объектдаги радиация даражаси “барқарор ва меъёр доирасида” қолмоқда. Тараканов дрон урилган жойда пайдо бўлган тешик беркитилганини ҳам айтди.
https://www.dw.com/ru/na-cernobylskoj-aes-predupredili-ob-ugroze-razrusenii-sarkofaga/a-75290934
Мавзуга оид
15:40 / 26.11.2025
АЭХА Запорижжя АЭСга алоҳида мақом беришни талаб қилмоқда
10:44 / 10.11.2025
Ўзбекистон Вена конвенциясига қўшилиш ҳужжатини АЭХАга топширди
14:13 / 24.10.2025
Украина ЗАЭСга электр узатиш линияларидан бирини тиклади
10:16 / 15.10.2025