Иқтисодиёт | 07:33
17560
1 дақиқада ўқилади

Давлат қарзлари харитаси: қайси мамлакатларда қарз энг катта?

2025 йилда дунё бўйича қарз/ЯИМ (GDP) нисбати 94,7 фоизгача ошди. Инфографикада давлат қарзи ЯИМга нисбатан фоизларда ҳисобланган ҳолда юқори бўлган мамлакатлар яққол кўрсатилган.

Фото: Depositphotos

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ҳисоботига кўра, мамлакатларнинг жами қарзи 111 трлн долларга етган. Давлат қарзининг ЯИМга нисбати энг юқори бўлган мамлакат — Япония: 230 фоиз.

Иккинчи ўринда Судан — давлат қарзи ЯИМга нисбатан 222 фоиз. Учликка Сингапур ҳам кирган — 176 фоиз.

23 та мамлакатда давлат қарзи ЯИМнинг 100 фоизидан юқори. Улар орасида Греция, Италия, АҚШ ва Франция бор. Хитой қарзи ҳам шу чегарага яқинлашиб, 96 фоизга етган.

Visual Capitalist

Шу билан бирга, Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди — Макаонинг давлат қарзи нол. Энг паст қарзга эга мамлакат эса Лихтенштейн — ЯИМнинг 1 фоизи.

Россия давлат қарзи юқори бўлган мамлакатлар рўйхатига кирмаган. ХВЖ маълумотларига кўра, унинг давлат қарзи — ЯИМнинг 23 фоизи.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид