Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда 7 ёшли қизчани зўрлаган педофил 18 йилга қамалди
Муқаддам ҳам номусга тегиш жиноятини содир қилиб, судланган, жорий йил 14 октябр куни тоғасининг 7 ёшли неварасини зўрлаган педофил суднинг ҳукми билан ўта хавфли рецидивист деб топилди. Унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо муддатининг 3 йилини турмада ўташ белгиланди.
Янгиқўрғонда 2018 йилда туғилган қизалоқни зўрлаган педофил иши бўйича суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун ЖИБ Янгиқўрғон туман судида 1987 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланиб, хавфли рецидивист деб топилган Б.С.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланган ва ҳукм эълон қилинган. Жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.
Суд ҳукмига мувофиқ Б.С. вояга етмаган И.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми, 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми ва 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо муддатининг дастлабки 3 йилини турмада, жазонинг қолган муддатини махсус тартибли колонияларда ўташи белгиланган.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 34-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан Б.С. ўта хавфли рецидивист деб топилган.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Наманган вилоят судининг апелляция/кассация инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги билдирилган.
Б.С. жорий йил 14 октябр куни тўй маросимида тоғасининг 7 ёшли неварасини алдаган ҳолда четга олиб чиқиб, қизалоқнинг номусига теккан ва воқеа жойидан яширинганди. Эркак 2 кунлик қидирувдан сўнг қўлга олинган.
Аввалроқ Оҳангаронда манзил колониядан қочиб, 3-синф қизни зўрлаган педофил иши судда кўрилаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:27 / 23.12.2025
Манзил колониядан қочиб, 3-синф қизни зўрлаган педофил иши судда кўрилмоқда
02:11 / 06.12.2025
Ўзбекистонда ер қимирлади
15:39 / 27.11.2025
Зўрланган қиз, ўғирланган машина ва қотил қочоқ – манзил колониядан қочиб, жиноят содир этиш ҳолати кўпаймоқда
13:34 / 26.11.2025