Ўзбекистон | 13:37 / 25.12.2025
1686
1 дақиқада ўқилади

1 январдан “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури ишга туширилади

2026 йил 1 январдан давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури амалга киритилади. Дастур орқали давлат хизматларини янада тез ва қулай қилиш, ортиқча тартиб-таомилларни қисқартириш ҳамда шаффофликни кучайтириш кўзда тутилган. 

Фото: iStock

Қонунчиликка кўра, “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури давлат хизматларидан фойдаланишни соддалаштириш ва рақамли бошқарувни кучайтиришга қаратилган. 

Дастурнинг асосий вазифалари сифатида, жумладан:

  • давлат хизматларидан тез ва қулай фойдаланиш орқали фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш;
  • ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш ва жараёнларнинг шаффофлигини ошириш орқали суиистеъмолчилик хавфини камайтириш белгиланган. 

Шунингдек, дастур доирасида тадбиркорликни рағбатлантириш, хорижий инвестициялар учун жозибадорликни ошириш ҳамда давлат бошқарувида рақамли мулоқотни тўлиқ йўлга қўйишга қаратилган йўналишлар ҳам назарда тутилган. 

“Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури давлат хизматларини рақамлаштириш ва жараёнларни соддалаштириш орқали фуқаролар ҳамда бизнес учун қулай муҳит яратиш, шунингдек, шаффофликни оширишга хизмат қилиши кутилмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид