Жаҳон | 11:48
1113
1 дақиқада ўқилади

РФнинг Запорижжяга зарбалари: турар жойлар шикастланди, яраланганлар бор

Россия ҳарбийлари Запорижжя шаҳрига авиабомбалар ва учувчисиз аппаратлар билан ҳужум қилди. Турар жой бинолари шикастланди, яраланганлар бор. Запорижжя вилоятида РФ зарбаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Жами Россия Украина бўйлаб 116 та дрон учирган.

Фото: Telegram / ivan_fedorov_zp

Россия қўшинлари Запорижжя шаҳрига авиабомбалар ва учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) орқали зарба берди. Турар жойлар шикастланди, яраланганлар бор, деб хабар қилди маҳаллий маъмурият раҳбари Иван Федоров Telegram’да 24 декабр, чоршанба куни.

Расмий ёнган автомобиллар, синган ойналар ва кўп қаватли уй балконларининг вайрон бўлгани кўринган лавҳаларни эълон қилди. Федоровнинг маълум қилишича, тўрт киши яраланган, 13 та кўп қаватли уй зарар кўрган.

Шунингдек, мансабдор Запорижжя вилоятида РФ ҳужумлари натижасида яна бир киши ҳалок бўлганини аниқлаштирди.

Вилоят полицияси қўшимча қилишича, Запорижжя ҳудудига режалаштириш ва коррекция модулига эга бўлган учта фугас авиабомба тушган.

УҚК Ҳаво кучлари маълумотларига кўра, 24 декабрга ўтар кечаси РФ армияси Украина бўйлаб жами 116 та дрон учирган. Улардан 60 таси йўқ қилинган ёки йўналишидан чиқарилган. 48 та учувчисиз аппарат зарар етказган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид