Иқтисодиёт | 13:38 / 26.12.2025
1434
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайтирилади

Жаҳонда геосиёсий ва иқтисодий муаммолар кескинлашиб бораётган бир пайтда Ўзбекистон ташқи сиёсатда очиқ ва мутаносиб йўналишни давом эттириб, барча давлатлар билан тенг ҳуқуқли ва конструктив муносабатларни мустаҳкамлайди. Шу доирада Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда уни минтақавий иқтисодий жараёнларга кенг жалб қилиш устувор мақсадлардан бири сифатида белгиланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, ҳозирги мураккаб геосиёсий вазият шароитида мамлакат барча давлатлар билан тенг ҳуқуқли ва конструктив муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятни давом эттиради. Яқин қўшнилар билан кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва ўзаро ишонч руҳидаги алоқаларни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилади.

Шу билан бирга, минтақадаги давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, сув, экология, хавфсизлик, маданият ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш режалаштирилмоқда.

Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, уни минтақадаги иқтисодий жараёнларга кенг жалб қилиш эса асосий мақсадлардан бири бўлиб қолиши таъкидланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид