Ўзбекистон | 08:55
410
1 дақиқада ўқилади

Энг кўп саноат корхонаси озиқ-овқат ва нометалл минерал маҳсулотлар соҳасида

2025 йилнинг 1 декабр ҳолатига Ўзбекистонда 59,6 мингта саноат корхонаси фаолият юритмоқда. Энг катта улуш озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳаларига тўғри келади.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикадаги саноат корхоналарининг энг кўп қисми озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида тўпланган — 11,9 мингта. Иккинчи ўринда эса бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳаси турибди — 8,3 мингта. Ушбу йўналишлар саноат корхоналари тузилмасида етакчи ҳисобланади.

Шунингдек, саноат корхоналари сони бўйича кейинги ўринларда:

  • кийим ишлаб чиқариш — 6 мингта;
  • тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш — 4,8 мингта;
  • мебел ишлаб чиқариш — 4,1 мингта;
  • тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш — 3,7 мингта;
  • резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш — 2,8 мингта корхона қайд этилган.

Мутасаддиларга кўра, бундай тақсимот озиқ-овқат саноатида ички бозор талаби барқарорлиги, қурилиш ва инфратузилма жараёнларида эса нометалл минерал маҳсулотларга эҳтиёж юқорилиги билан изоҳланади.

Маълумот учун, келтирилган кўрсаткичлар 2025 йил 1 декабр ҳолати бўйича қайд этилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид