Жамият | 18:37 / 27.12.2025
2789
1 дақиқада ўқилади

Хорватияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик оила ватанга қайтарилди

Венгриядаги элчихона консуллик бўлимига Ўзбекистон фуқароси А.Ж. консуллик ёрдами сўраб мурожаат қилган.

Фото: “Дунё” АА

Мурожаат давомида Хорватия ҳудудида туғилган ва муқаддам Ўзбекистон фуқароси паспорти расмийлаштирилмаган вояга етмаган боланинг Ватанга қайтиш сертификатини расмийлаштириш зарурлиги маълум қилинган.

Мурожаатчи Ўзбекистонга қайтиш учун такрорий авиачипталарни сотиб олиш учун маблағи йўқлигини айтган.

Элчихонанинг консуллик бўлими томонидан Меҳнат мигрантларига кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипталарни сотиб олишда моддий ёрдам кўрсатиш масаласини ечиш учун Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари билан ишчи алоқалар ўрнатилди.

Ўтказилган музокара ва келишувлар натижасида аризачи ва унинг оила аъзолари га 26 декабр куни ватанга қайтиш учун авиачипталар сотиб олинди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид