Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШнинг 20та компаниясига қарши санкция киритди
АҚШнинг Тайванга 10 миллиард долларлик қурол сотиш тўғрисидаги қарори Хитойнинг ғазабига сабаб бўлди.
Фото: REUTERS
Хитой АҚШнинг мудофаага алоқадор 20та компаниясига қарши санкция киритди. Хитой ташқи ишлар вазирлигининг баёнотига кўра, санкцияларда ушбу компанияларнинг Хитойдаги активлари музлатилиши ҳамда жисмоний шахслар ва ташкилотларга улар билан алоқа қилиш тақиқланиши кўзда тутилади.
"Тайванга қурол сотиш билан шуғулланадиган ҳар қандай компания ёки шахс қилмиши учун бадал тўлайди", дейилади Хитой ТИВ баёнотида.
Вазирлик шунингдек, АҚШни “Тайванга қурол сотиш борасидаги хавфли қадамлар"ни тўхтатишга чақирган.
Санкциялар рўйхатидан Northrop Grumman Systems Corporation, L3Harris Maritime Services ва Boeing ҳамда Anduril Industries мудофаа компанияси асосчиси Палмер Лаки ўрин олган. Унга Хитойда бизнес юритиш ва мамлакатга кириш тақиқланди.
АҚШнинг Тайванга 10 миллиард долларлик қурол сотиш тўғрисидаги қарори Хитойнинг ғазабига сабаб бўлди.
Федерал қонунчиликка кўра, АҚШ Тайванга ўзини ҳимоя қилишга ёрдам беришга мажбур ва бу Хитой билан муносабатларда тобора кескинлашиб бормоқда.
Мавзуга оид
23:00 / 22.02.2026
Хоккей бўйича АҚШ терма жамоаси 1980 йилдан буён илк бор Олимпиадада олтин медални қўлга киритди
22:11 / 22.02.2026
Эрон АҚШнинг эҳтимолий ҳужумига қарши режа тайёрламоқда
11:22 / 22.02.2026
Зеленский: АҚШ ва Россия урушни тўхтатиш учун бир хил талаб қўймоқда
20:59 / 21.02.2026