Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ бош прокурори Мадуро наркотерроризмда айбланаётганини маълум қилди
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Николас Мадуро ва унинг рафиқаси “қўлга олиниб, мамлакатдан олиб чиқиб кетилгани”ни маълум қилганди.
АҚШ бош прокурори Памела Бонди Венесуэла президенти Николас Мадурога қандай айбловлар қўйилаётганини маълум қилди.
"Николас Мадурога нисбатан наркотерроризм, кокаин ташиш, ноқонуний равишда қурол-яроғ сақлаш ҳамда Қўшма Штатларга қарши пулемётлар ва портловчи қурилмаларни сақлаш айбловлари эълон қилинди", - деб ёзди Бонди X ижтимоий тармоғида.
3 январ куни оммавий ахборот воситаларида АҚШ Венесуэла ҳудудида ҳарбий зарбалар берганини, Каракасда портлашлар, пастдан учган ҳаво кемалари овози, қора тутун ва айрим жойларда электр узилиши қайд этилгани хабар қилинди.
Кейинроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Truth Social’да Мадуро ва унинг рафиқаси “қўлга олиниб, мамлакатдан олиб чиқиб кетилгани”ни ёзди.