Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оролбўйи ўрмонзорлари 2,3 млн гектаргача кенгайтирилади
“Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳасида ўрмон фондини кенгайтириш, ерларни эрозия ва қум кўчишидан муҳофаза қилиш, шунингдек, Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган аниқ кўрсаткичлар белгиланган.
Стратегия лойиҳасида экотизимларни сақлаш ва табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш йўналишида ўрмонлар майдонини ошириш асосий вазифалардан бири сифатида қайд этилган. Хусусан, ерларни эрозиядан асраш, мелиорация объектларини қум кўчишидан ҳимоя қилиш учун иҳота дарахтзорларини кўпайтириш, шу билан бирга ўрмон билан қопланган умумий майдонни кенгайтириш режалаштирилган.
Лойиҳада келтирилган мақсадли кўрсаткичлар қуйидагича:
- ерларни эрозиядан ва мелиорация объектларини қум кўчишидан сақлаш учун иҳота дарахтзорларини 30 055 гектарга етказиш;
- республикада ўрмон билан қопланган майдонларни 6,1 миллион гектарга етказиш;
- дарахт ва буталарни кўпайтириш учун ҳар йили 1500 тонна уруғ тайёрлашни таъминлаш.
Шу билан бирга, лойиҳада Орол денгизи қуриши натижасида юзага келган экологик муаммолар таъсирини юмшатиш ва Оролбўйи минтақасида яшаш шароитини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар алоҳида блок сифатида кўрсатилган. Мақсад — минтақада кўкаламзорлаштириш ишларини кенгайтириш орқали қум-туз кўчишини камайтириш ва экотизим барқарорлигини ошириш.
Оролбўйи бўйича режалаштирилаётган кўрсаткичлар:
- Оролбўйи минтақасида 600 минг гектар яшил майдонларни барпо этиш;
- Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорларни 2,3 миллион гектарга етказиш;
- Орол денгизи ҳудудида яшил майдонларнинг умумий ҳажмини 2,6 миллион гектарга ёки ҳудуднинг 80 фоизига етказиш;
- “Яшил иқлим” ва Глобал экологик жамғармаларнинг биохилма-хиллик, иқлим ўзгариши ва тупроқ емирилишининг олдини олишга қаратилган дастурлари асосида 30 млн доллар қийматидаги лойиҳаларни амалга ошириш.
Лойиҳага кўра, ўрмонларни кенгайтириш ва Оролбўйини кўкаламзорлаштириш бўйича белгиланган чоралар ер деградацияси хавфини пасайтириш, чанг-туз бўронлари таъсирини юмшатиш ҳамда минтақанинг экологик барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
14:18 / 25.08.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон Оролбўйида қўшма дастурларни амалга оширади
18:32 / 20.08.2025
“Оролга ташриф” халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари Қорақалпоғистонга йўл олди
14:24 / 06.06.2025
Оролбўйи иқлимида ёғингарчиликни модификациялаш технологиялари жорий этилади
10:30 / 02.06.2025