Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Оролга ташриф” халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари Қорақалпоғистонга йўл олди
Иштирокчилар 30 га яқин йўл танламас автомобилларида Нукус, Мўйноқ, Орол бўйи ҳудуди, Бухоро, Хива ва Навоий вилоятларига ташриф буюриб, минтақанинг туристик масканлари, экологик муаммолари ҳамда маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишадилар.
Туризм қўмитаси томонидан ва SamAuto ҳамкорлигида ҳамда Tegeta Motors кўмагида ташкил этилган “Оролга ташриф” халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари Қорақалпоғистонга йўл олди.
Хабар берилишича, 8 кун давомида 70 дан ортиқ иштирокчилар 30 га яқин йўл танламас автомобилларида Нукус, Мўйноқ, Орол бўйи ҳудуди, Бухоро, Хива ва Навоий вилоятларига ташриф буюриб, минтақанинг туристик масканлари, экологик муаммолари ҳамда маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишадилар.

Саёҳат давомида иштирокчилар Орол денгизининг қуриган туби, Мўйноқдаги тарихий кемалар қабристони ва экологик офат оқибатлари ҳақида маълумот оладилар.

Шунингдек, улар ҳудуддаги экологик тикланиш лойиҳалари, яшил иқтисодиётни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан ҳам танишиш имкониятига эга бўладилар.

“Оролга ташриф” халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари Мўйноқда жойлашган Орол фожиаси музейи, Нукусдаги Игор Савитский номидаги санъат музейи, Бухоро, Навоий ва Хива шаҳарларининг туризм салоҳияти билан яқиндан танишадилар.

Мавзуга оид
18:35 / 09.02.2026
Британия туроператори Пекин - Тошкент йўналиши бўйича люкс поездини йўлга қўяди
14:30 / 03.02.2026
Элчихоналарда маданият ва туризм бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади
20:47 / 30.01.2026
Ўзбекистон мазали таомга эга давлатлар рейтингидан тушиб кетди
15:39 / 28.01.2026