Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияга ўзбек маҳсулотларини экспорт қилиш бошланади
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ва Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси Аюбхон Юнусов Дамашқ шаҳрига ташриф буюрди. Учрашувларда икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, экспорт ва логистика, шунингдек туризм соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ҳамда мамлакатнинг Кувайтдаги элчиси Аюбхон Юнусовнинг Дамашққа ташрифи ташкил этилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар қилди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси аъзолари Сурия Савдо палаталари федерацияси ҳамда Сурия Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
Музокараларда Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, ўзаро савдо ҳажмини ошириш йўллари ҳамда қўшма корхоналар ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарлар, хусусан фармацевтика, озиқ-овқат ва саноат маҳсулотларини Сурияга экспорт қилиш, маҳсулотлар нархи ҳамда транспорт-логистика йўналишлари юзасидан фикр алмашилди. Ушбу йўналишдаги музокараларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида икки давлат туризм вазирларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш ёки дастлабки босқичда онлайн учрашувлар ўтказиш имкониятларини ўрганиб чиқиш зарурлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026