Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Берлин блэкаути: ҳокимият кабел ёқиб юборилишини “сўл терроризм” деб атади
Берлин бургомистри ва ички ишлар бўйича сенатор 45 минг хўжаликни электрсиз қолдирган ёнғин қўзғатиш ҳолатини “терроризм” деб атади. Ҳодиса учун жавобгарликни Vulkan номли сўл радикал гуруҳ ўз зиммасига олди.
Берлин бургомистри (мэри) Кай Вегнер ва шаҳарнинг ички ишлар бўйича сенатори Ирис Шпрангер якшанба ва душанба кунлари — 4 ва 5 январда электростанция яқинидаги кабелнинг ёндириб юборилиши (қасддан ёнғин чиқариш)ни “терроризм” деб атади. Ушбу ҳодиса оқибатида Германия пойтахтининг жануби-ғарбида 45 минг хонадон электрсиз қолган. Бундан олдин содир бўлган воқеа учун жавобгарликни Vulkan номли сўл радикал экстремистик ташкилот ўз зиммасига олган эди.
Dpa агентлиги Шпрангернинг сўзларини келтирди: “Жиноятчилар одамларга зарар етказиш учун онгли равишда ва атайлаб ҳаракат қиляпти. Шунинг учун буни оддий ‘сўл экстремизм’ деб атаб бўлмайди — бу сўл терроризм ҳолати.” Шу муносабат билан у диверсия бўйича терговни Германия Федерал прокуратурасига (Карлсруэ шаҳрида) топширишга чақирди. Давлат органи вакили бу масалада пойтахт ҳокимияти билан алоқада эканини аллақачон маълум қилди. Ҳозирча эса терговни Берлин прокуратураси олиб бормоқда.
Бургомистр Вегнер ҳам содир бўлган воқеа терроризм эканини таъкидлади. Шунингдек, у муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш масаласини Берлин Сенати (шаҳар ҳукумати)да ҳам, федерал даражада ҳам кўтариш нияти борлигини айтди.
Берлин жануби-ғарбидаги йирик миқёсдаги электр узилиши шанба куни, 3 январда, тахминан 45 минг хонадонни электрсиз қолдирган. Бу ҳолат Лихтерфелде иссиқлик электр маркази (ИЭМ) яқинидаги Телтов канали устидаги кабелни ёқиб юбориш оқибатида юз берган.
Vulkan сўл экстремистик гуруҳи ИЭМга қилинган ҳужумнинг мақсади “қазилма ёнилғи индустриясига зарар етказиш” бўлганини билдирди. Бу ташкилот 2024 йил март ойида Бранденбург ерида ҳам диверсия уюштирган. Ўшанда электр узатиш линияси (ЭУЛ) ёндирилиши натижасида АҚШнинг Tesla компанияси заводи зарар кўрган эди.
Якшанба куни Лихтерфелде ҳудудидаги 10 минг хонадонни электр тармоғига қайта улашга муваффақ бўлинган. Stromnetz Berlin электр тармоғи оператори хабар беришича, Целендорф, Николасзе ва Ванзе туманларидаги яна 35 минг хонадон учун таъмирлаш ишлари 8 январгача давом этади. Зарар кўрган туманлар аҳолиси учун бир нечта бошпаналар ишламоқда: у ерда тунаш, овқатланиш ва қурилмаларни қувватлаш мумкин.
Мавзуга оид
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
10:03 / 01.05.2026
Электрдаги йўқотишлари юқори бўлган 44 та ҳудуднинг электр корхонаси раҳбари ишдан олинди
09:13 / 25.04.2026
Тошкентда электр корхонаси муҳандислари 8 минг доллар билан ушланди
09:10 / 24.04.2026