Ўзбекистон | 11:30 / 06.01.2026
301
2 дақиқада ўқилади

Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрини юритиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлигида “Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасига киритиш мезонлари, уларнинг молиявий ҳисоботлари ва аудитига қўйиладиган талаблар ҳамда Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор давлат рўйхатидан ўтказилди.

Адлия вазирлиги томонидан “Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасига киритиш мезонлари, уларнинг молиявий ҳисоботлари ва аудитига қўйиладиган талаблар ҳамда Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор (рўйхат рақами 3736, 27.12.2025 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қайд этилишича, мазкур ҳужжат билан юқори ижтимоий ва иқтисодий таъсирга эга йирик тижорат ташкилотлари томонидан йиллик молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МҲХС) мувофиқ тақдим этиш талаби енгиллаштирилди.

Низомга кўра, жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар сифатида қуйидагилар белгиланмоқда:

  • акциялари оммавий савдоларга чиқариладиган ташкилотлар;
  • тижорат банклари, микромолия банклари, микромолия ташкилотлари, факторинг ташкилотлари, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари ва кафолатлар бериш ташкилотлари, тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотлари;
  • инвестиция фондлари;
  • биржалар;
  • активларининг баланс қиймати БҲМнинг 1 млн бараваридан ортиқ ҳамда маҳсулот, товарлар ва хизматларни реализация қилишдан олинган йиллик соф тушуми ва дивиденд шаклидаги даромадлари биргаликда БҲМнинг 1 млн бараваридан ортиқ бўлган давлат иштирокидаги корхоналар;
  • охирги 2 йил давомида ҳисобот йили якунларига кўра: активларининг баланс қиймати БҲМнинг 1 млн баравари ва ундан ортиқ, йиллик соф тушуми БҲМнинг 1 млн баравари ва ундан ортиқ, ходимларининг ўртача йиллик сони 500 нафардан кам бўлмаган ташкилотлар.

Эндиликда ушбу мезонларга тушадиган ташкилотлар Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрига киритилади.

Маълум қилинишича, мазкур реестр Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан юритилади ҳамда ҳар йили 1 июлга қадар Ҳукумат портали ягона платформаси ва Очиқ маълумотлар порталида эълон қилинади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид