Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш мақсадида Тошкент шаҳрида кенг кўламли маданий-маърифий тадбирлар ва халқ сайиллари ташкил этилади.
Президентнинг “2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, байрам тадбирларини ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.
Қарорга кўра, Наврўз байрамини муносиб нишонлаш учун “Наврўзни улуғлаш – инсонни улуғлашдир!” деган эзгу ғоя асосида ташкилий-амалий, маданий-маънавий ва тарғибот тадбирлари дастури ишлаб чиқилиб, унинг амалга оширилиши таъминланади.
Жорий йилда Наврўз байрамининг муборак Рамазон ҳайити билан ҳамоҳанг тарзда нишонланиши муносабати билан инсонпарварлик ва саховат тамойилларига алоҳида эътибор қаратилади. Шу мақсадда “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшаётган шахслар ҳолидан хабар олиш ва уларга хайрия тадбирларини ташкил этиш режалаштирилган.
Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирлари, “Мен ҳам кўчат экаман” акцияси ҳамда умумхалқ ҳашарлари ўтказилади.
Байрам муносабати билан Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайиллари, маданий дастурлар ва турли оммавий тадбирлар ташкил этилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
16:36 / 21.03.2026
Бир гуруҳ ҳатайликлар Наврўзни Ўзбекистонда нишонламоқда
14:19 / 21.03.2026
Наврўз концертида Амир Темур ҳақида композиция қўйилди
10:15 / 21.03.2026
Шавкат Мирзиёев халқни бирдамлик ва бунёдкорликка чақирди
10:13 / 21.03.2026