Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон университети Ўзбекистон ОТМ билан қўшма диплом дастурларига тайёр
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов Лондон университети Шарқ ва Африка тадқиқотлари мактаби (SOAS) ректори, профессор Адам Ҳабиб билан учрашди. Томонлар таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма дастурлар ва академик алмашинув масалаларини муҳокама қилди.
Фото: “Дунё” АА
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов Лондон университети Шарқ ва Африка тадқиқотлари мактаби (SOAS) ректори, профессор Адам Ҳабиб билан учрашди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Маълум қилинишича, 1916 йилда ташкил этилган мазкур таълим даргоҳи бугунги кунда 7 мингга яқин талабани қамраб олган бўлиб, уларга 1,2 мингга яқин профессор-ўқитувчи сабоқ беради.
SOAS Лондон университетининг мустақил олий таълим муассасаси ҳисобланади. Университет Лондонда тўртта академик кампус ва кутубхонага эга. Шунингдек, у Ҳиндистон, Бангладеш, Хитой, Саудия Арабистони ҳамда Қозоғистон олий ўқув юртлари билан қўшма таълим дастурларини амалга оширади. Таълим йўналишлари орасида ижтимоий-гуманитар фанлар, шунингдек, Шарқ ва Африка тиллари бўйича курслар мавжуд.
Учрашув чоғида профессор Адам Ҳабиб Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ташкилот истиқболли таълим лойиҳаларини амалга ошириш, қўшма диплом дастурларини яратиш, профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, илмий тадқиқотлар ва касбий ривожланиш йўналишларида Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр.
Мавзуга оид
19:07 / 08.01.2026
Британия ва Франция тинчлик шартномасидан кейин Украинага 15 минггача аскар юборишни режалаштирмоқда
12:53 / 07.01.2026
Киев иттифоқчилари Украинага кафолатлар ҳақида декларация имзолади
09:38 / 06.01.2026
“Шакар солиғи”дан кейинги қадам: Британия болаларни ҳимоя қилиш чораларини кучайтирди
16:16 / 05.01.2026