Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аэропорти электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилди
Қўйлиқ подстанциясидаги кичик носозлик сабаб Тошкент аэропортида маҳаллий вақт билан соат 02:28 да қисман электр узилиши юз берди. Узилиш рейслар ҳаракатига таъсир қилмади.
Фото: tashkent-airport.uz
Маҳаллий вақт билан соат 02:28 да Қўйлиқ подстанциясидаги кичик носозлик туфайли Тошкент аэропортида қисман электр узилиши содир бўлди. Uzbekistan Airports'нинг маълум қилишича, бу ҳолат самолётларнинг учиши ва қўнишига таъсир қилмаган, аэропортдаги барча хизматлар одатий режимда фаолият олиб борган.
Жўнаш ва келиш заллари захира дизел генераторлар ҳамда UPS (узлуксиз қувват манбаи) ёрдамида электр энергияси билан таъминланган. Соат 02:49 га келиб электр таъминоти тўлиқ тикланган.
Маъмурият юз берган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраб, фуқаролардан тушунишни сўраган.
Ўз навбатида, "Миллий электр тармоқлари" АЖ бу маълумотни инкор этган ҳолда, носозлик Қўйлиқ подстанциясида эмас, балки аэропорт тасарруфидаги электр қурилмасида юз берганини маълум қилди.
Мавзуга оид
10:00
Миллий боғда катта қурилиш: дарахт кесилгани учун ким жавоб беради?
18:50 / 04.03.2026
Тошкент бош режасининг ўзгариши: энди айрим жойларда 30-40 қаватгача қурилиш қилса бўлади
13:44 / 04.03.2026
Тошкент марказий кўчаларида 200 дан ортиқ дарахтда касаллик белгилари аниқланди
11:47 / 04.03.2026