Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учтепа тумани ҳокимлиги ходими 3 минг доллар билан ушланди
Учтепа туманининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси 3 минг доллар билан ушланган. У хизмат мавқейидан фойдаланиб, тадбиркорга дўконини «снос» рўйхатига киритмасликни ваъда қилган.
Фото: Давлат хавфсизлик хизмати
Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани ҳокимлиги вакилининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
Ҳокимликнинг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш бўлими бош мутахассиси ноқонуний равишда тадбиркордан 3 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
У гўёки 2026 йилда туман ҳудудида бузилиши лозим бўлган савдо дўконлари ва бошқа манзиллар рўйхати тузилаётганини айтиб, тадбиркорга тегишли дўконни туман ҳокимлигида юқори лавозимда ишловчи яқин алоқалари орқали мазкур рўйхатга киритмаслик ҳамда буздирмаслик эвазига пул талаб қилган.
Бош мутахассисга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (Хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик) ва 28,211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:55 / 11.03.2026
Ногиронлар учун онлайн платформа тендерида шубҳали ҳолатлар аниқланди
10:00 / 08.03.2026
Талаба аёлларга имконият, коррупцион лицензия ва камбағаллик чегараси — ҳафта дайжести
21:45 / 07.03.2026
Си Жинпинг ҳарбийларни коррупцияга ботган амалдорларни яширмасликка чақирди
12:37 / 07.03.2026