Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шанба-якшанба кунлари ҳарорат +12…+15 даражагача исийди. Баъзи жойларга туман тушиши давом этади.
Фото: Kun.uz
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати кўтарилади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Жума куни республиканинг катта қисмида кундузи ҳаво +8…+11 даража, шанба ва якшанба кунлари эса +12…+15 даражагача исийди. Кечаси ва эрталаб ҳам ҳарорат кўтарила бошлайди, якшанба кунига бориб ҳарорат 0…+3 даражагача кўтарилади.
Баъзи жойларга туман тушиши давом этади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.
Ҳарорат бугун кундузи +9…+11 даража бўлади. Шанба ва якшанба кунлари ҳарорат аста-секин кечалари +1…+3 даражагача, кундуз кунлари +13…+15 даражагача кўтарилади.
Мавзуга оид
11:35 / 19.03.2026
Ҳафта охирида ёмғирли кунлар бўлиши кутилмоқда
13:17 / 16.03.2026
Ҳафта давомида об-ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда
11:14 / 13.03.2026
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши давом этади
16:10 / 11.03.2026