Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кумуш қаерда жамланган? Жаҳон захиралари бўйича етакчи давлатлар
2025 йил декабр ойида кумуш нархлари янги тарихий энг юқори кўрсаткичларгача кўтарилди. Геосиёсий беқарорлик ва АҚШ долларининг заифлашуви фонида йил охири арафасидаги кучли ралли давом этди.
Фото: AP
Кумуш фючерслари қисқа вақт ичида унцияси 80 доллар атрофигача яқинлашиб, 2025 йил давомида 160 фоиз ўсишни қайд этди — бу суръат ҳатто олтин динамикасидан ҳам юқори бўлди. Шу шароитда жаҳон кумуш захиралари қаерда жамланганини тушуниш бозордаги келгуси таклиф ҳажмларини баҳолаш учун алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Ушбу визуализация учун маълумотлар АҚШ Геология хизмати (USGS) томонидан тайёрланган Mineral Commodity Summaries (2025) ҳисоботидан олинган. Унга кўра, жаҳон бўйича умумий кумуш захиралари тахминан 641 400 тоннани ташкил этади.
Перу кумуш захиралари бўйича дунёдаги энг йирик давлат сифатида ажралиб туради — мамлакатда тахминан 140 000 тонна кумуш захираси мавжуд. Бу жаҳон захираларининг қарийб 22 фоизи демакдир ва Перуга кумуш бозорида ўта кучли стратегик позиция беради.
Перу ортидан кумуш ресурслари катта, аммо нисбатан камроқ бўлган давлатлар гуруҳи келади. Австралия, Россия ва Хитойнинг ҳар бири 70 000 тдан 94 000 тоннагача захирага эга бўлиб, жами ҳисобда жаҳон захираларининг тахминан 40 фоизи улар ҳиссасига тўғри келади.
Мексика эса қазиб олиш ҳажмлари билан захиралар ўртасидаги яққол фарқни намоён этади. Мамлакат кумуш қазиб олиш бўйича дунёда биринчи ўринда турса-да, унинг захиралари атиги 37 000 тонна, яъни жаҳон кўрсаткичининг 6 фоизи атрофида. Айни пайтда Мексиканинг кончилик сектори асосан мавжуд конларни интенсив ишлатишга таянади, келажакка қаратилган, захиралари тасдиқланган янги лойиҳалар эса чекланган.
USGS’нинг 2025 йилги Silver жадвалида захиралар мамлакатлар кесимида фақат айрим давлатлар учун алоҳида берилган (Перу, Австралия, Россия, Хитой, Мексика ва ҳ.к.). Ўзбекистон эса алоҳида қатор сифатида келтирилмаган — демак, USGS ушбу манбада Ўзбекистон кумуш захираларини мустақил рақам сифатида эълон қилмаган; у Other countries (Бошқа мамлакатлар) умумий тоифаси ичида кетган бўлиши мумкин.
Жадвалда Other countries учун захиралар 57 000 т, жаҳон бўйича жами захиралар эса 640 000 т (яъни, тахминан 641 минг т) деб берилган.
USGS’нинг Ўзбекистон ҳақидаги мамлакат ҳисоботида “бошқа қимматли минераллар қаторида кумуш ҳам қазиб олиниши” қайд этилган (одатда кумуш кўпинча бошқа металлар қазиб олишда қўшимча маҳсулот сифатида чиқади).
Мавзуга оид
08:44 / 16.10.2025
Самарқандда кумушнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди
11:40 / 10.11.2024
Олтин ва кумуш арзонлашди, Bitcoin нархи кескин ошди - халқаро молия бозори шарҳи
12:30 / 10.12.2023
Олтин ва кумуш арзонлашди, Bitcoin нархи эса ўсишда давом этмоқда - халқаро молия бозори шарҳи
22:42 / 06.01.2020