Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Қора денгизда икки фуқаролик кемасига дронлар билан ҳужум қилди
Украина ҳокимияти маълумотларига кўра, Россия Қора денгизда икки фуқаролик кемасига дронлар билан ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида экипаж аъзоларидан бири — Сурия фуқароси ҳалок бўлган.
Фото: Ukrainian Emergency Service/AFP
Россия Қора денгиздаги икки фуқаролик кемасига дронлар билан ҳужум қилди, деб хабар берди жума куни, 9 январда Украина бош вазир ўринбосари, тикланиш бўйича вазир Алексей Кулеба. Унинг айтишича, кемалардан бири Сент-Китс ва Невис байроғи остида Черноморскка дон юклаш учун йўл олган, иккинчиси эса Комор ороллари байроғи остида Одессадан юк билан чиққан.
Кулеба ҳужум фуқаролик объектларига, халқаро кемачиликка ва озиқ-овқат логистикасига қарши қаратилганини билдирди. У қайд этишича, зарбалар давом этаётганига қарамай, Украина хавфсизликни таъминлаш ва экспорт бўйича ўз мажбуриятларини бажаришда давом этмоқда.
Алексей Кулебанинг сўзларига кўра, Одесса атрофидаги ҳудудда кемага қилинган ҳужум оқибатида экипаж аъзоларидан бири — Сурия фуқароси ҳалок бўлган. Яна жабрланганлар ҳам бор, бироқ ҳар икки кема ҳаракатланишда қолган ва жиддий шикаст олмаган.
Аввалроқ Bloomberg агентлиги Россиянинг Украина порт ва энергетика инфратузилмасига берган зарбалари сабаб 2025 йил декабрда Украина ғалла экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 фоизга қисқарганини хабар қилган.
Агентлик маълумотларига кўра, шу даврда буғдой экспорти 25 фоизга, маккажўхори экспорти эса 13 фоизга камайган.
https://www.dw.com/ru/rossia-atakovala-dronami-dva-grazdanskih-sudna-v-cernom-more/a-75457273
Мавзуга оид
16:59 / 10.01.2026
Ишингер: Россия европаликлар билан эмас, АҚШ билан музокарага қизиқяпти
14:26 / 10.01.2026
АҚШ Россиянинг “яширин флоти”га тегишли бешинчи танкерни қўлга олди
13:13 / 10.01.2026
Германия, Франция ва Британия Россиянинг “Орешник” ракета зарбасини қоралади
19:19 / 09.01.2026