Технология | 00:14 / 11.01.2026
2849
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британияда X ижтимоий тармоғи тақиқланиши мумкин

«X вазиятни назоратга олиши шарт. Бу нотўғри. Бу ноқонуний. Бунга чидаб туролмаймиз», — деди мамлакат бош вазири Кир Стармер.

Фото: Reuters

Буюк Британия ҳукумати Grok сунъий интеллекти асосидаги чат-бот томонидан яратилган суратлар сабабли X ижтимоий тармоғига нисбатан чора кўриши мумкин, деб хабар берди Daily Telegraph газетаси.

Қайд этилишича, ҳаттоки X тармоғи мамлакат ҳудудида тақиқланиши ҳам мумкин.

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Greatest Hits Radio радиостанциясига берган интервюсида кўрилиши мумкин бўлган эҳтимолий чораларни ўрганиш бўйича Ofcom медиарегуляторига топшириқ берганини айтди. 

«X вазиятни назоратга олиши шарт. Бу нотўғри. Бу ноқонуний. Бунга чидаб туролмаймиз», — деди у.

3 январ куни Bloomberg агентлиги xAI компаниясининг Grok сунъий интеллект модели фойдаланувчиларнинг сўровларига мувофиқ беҳаё суратлар яратгани ва уларни X тармоғидаги саҳифасида жойлаганини хабар қилганди. 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид