Ўзбекистон | 18:15 / 12.01.2026
1031
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистонда илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси +1…+6, кундузи +15…+18 даража атрофида бўлади. 15−16 январда эса ёмғир ёғади ва у қорга айланиши мумкин.

Ушбу ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.

Душанба кунининг биринчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ва чоршанба куни Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда бироз ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳарорати душанба кундузи +10…+13 даража, сешанба ва чоршанба кунлари +15…+18 даража атрофида бўлади. Ҳарорат асосан кечаси +1…+6 даража бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида об-ҳаво ўзгариши кутилмоқда. 1516 январда республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғади, 16 январда қорга айланади) бўлади. Ҳаво ҳарорати 15 январда кечаси +4…+9 даража, кундузи +10…+15 даража, 16 январда кечаси ва кундузи +1…+6 даража бўлади.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 712 метр/сония тезликда эсади, республиканинг айрим жойларида 15−20 метр/сониягача кучаяди.

Тошкент шаҳрида 1314 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +3…+5 даража, кундуз кунлари +15…+18 даража бўлади. 15 январда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +6…+8 даража, кундузи +11…+13 даража бўлади. 16 январда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +1…+6 даража бўлади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид