Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оилада камида уч нафар фарзанд бўлиши керак – Эрдўған
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған аҳолини кўпроқ фарзанд кўришга чақирди.
Туркия статистика бюросининг 2025 йил май ойида эълон қилган маълумотларига кўра, мамлакатда 2024 йилда туғилиш коэффициенти рекорд даражада пасайиб, бир аёлга 1,48 бола тўғри келган.
"Худога шукр, менинг тўққизта набирам бор. Биласизлар, мен оилада камида учта бола бўлиши керак деб кўп айтаман. Бу кучли оиланинг асосий шарти. Аҳолини кўпайтиришимиз керак. Бу албатта, бизнинг хоҳишимиз эмас, балки Яратганнинг буйруғи", - деди Эрдўған.
Эрдўғаннинг тўрт нафар фарзанди бор.
Туркияда туғилиш коэффициенти 60 йилдан буён пасайиб бормоқда.
Мураккаб демографик вазият сабабли мамлакатда 2025 йил Оила йили деб эълон қилинган, туғилишни кўпайтириш мақсадида қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилганди. Жумладан, янги оила қурганларга фарзанд туғилганида фоизсиз кредитлар таклиф қилинган, риелторлар эса ёш оилалардан комиссия олмасликка ваъда беришган.
Мавзуга оид
21:25 / 31.05.2026
Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдўғанга таъзия йўллади
11:16 / 25.05.2026
Талабалар босими ортидан Эрдўған қарорини ўзгартирди
18:10 / 15.05.2026
Мирзиёев Эрдўған билан учрашди
12:03 / 23.04.2026