Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш бозорининг чорак қисми норасмий сектор ҳиссасига тўғри келмоқда
2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда норасмий сектор томонидан 69,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 6,9 фоизга юқори.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида норасмий секторда бажарилган қурилиш ишларининг жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 25,5 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич норасмий секторнинг қурилиш бозоридаги салмоғи ҳануз юқори эканини кўрсатади.
Миллий статистика қўмитаси келтирган рақамларга кўра, норасмий сектор томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми кейинги йилларда қуйидагича шаклланган (январ–ноябр):
- 2021 йил — 18,5 трлн сўм;
- 2022 йил — 20,9 трлн сўм;
- 2023 йил — 25,1 трлн сўм;
- 2024 йил — 61,2 трлн сўм;
- 2025 йил — 69,9 трлн сўм.
Маълумотларда 2024–2025 йилларда норасмий сектордаги қурилиш ишлари ҳажми кескин ошиб, 2025 йилда ҳам ўсиш давом этгани акс этган.
Мавзуга оид
15:21
15 мингдан ортиқ ўзбекистонлик АҚШга борди — сафарлар мақсади бўйича тақсимот
14:36
Олий таълим хизматлари таълим бозорининг деярли ярмини эгаллади
13:46
Статистика: Ўзбекистонда туристик агентликлар хизматлари кескин ошди
12:18 / 10.01.2026