Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаол корхона ва ташкилотлар сони бўйича топ-5 ҳудуд эълон қилинди
2026 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда жами 474,9 мингта корхона ва ташкилот фаолият юритмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг катта қисми — 403,8 мингтаси ёки 85 фоизи кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келади. Бу эса мамлакат иқтисодиётида кичик бизнеснинг улуши ва фаоллиги юқори эканини кўрсатади.
Ҳудудлар кесимида эса фаол корхона ва ташкилотлар сони бўйича топ-5 қуйидагича:
- Тошкент шаҳри — 108 678 та;
- Тошкент вилояти — 46 479 та;
- Самарқанд вилояти — 41 091 та;
- Фарғона вилояти — 37 846 та;
- Қашқадарё вилояти — 30 424 та.
Қайд этилишича, рўйхатда биринчи ўринни Тошкент шаҳри эгаллаган бўлиб, ундаги фаол субъектлар сони кейинги ҳудудлар кўрсаткичларидан сезиларли даражада юқори.
Мавзуга оид
13:23
Қозоғистон капитали иштирокидаги корхоналар: энг катта улуш савдода
15:21 / 12.01.2026
15 мингдан ортиқ ўзбекистонлик АҚШга борди — сафарлар мақсади бўйича тақсимот
14:36 / 12.01.2026
Олий таълим хизматлари таълим бозорининг деярли ярмини эгаллади
13:46 / 12.01.2026