Жаҳон | 07:43
6943
4 дақиқада ўқилади

Дунёнинг 10 та ҳайратланарли геологик мўъжизаси

Дунёнинг турли бурчакларида ғайриоддий геологик ва географик объектлар яшириниб ётади. Уларнинг кўпчилиги шунчалик ҳайратланарлики, табиат яратган мўъжиза эмас, гўё сунъий интеллект генерациясига ўхшаб кетади.

Фото: A.Savin, Wikipedia

Даллол — Эфиопиянинг шимоли-шарқида жойлашган фаол вулқон. Бу Ер юзидаги энг ғайриоддий жойлардан бири. Даллол энг паст жойлашган вулқонлардан бири ҳисобланади. Унинг кратерида кислотали кўл бор. Тадқиқотчилар фикрича, вулқоннинг геотермал сувларида тирик микроорганизмларни учратиш эҳтимоли жуда паст.

Бу ҳудуд Ер юзидаги энг иссиқ ва энг қуруқ жойлардан бири деб ҳисобланади. Даллолда йиллик ўртача ҳарорат — 34,7°C, ёғингарчилик эса деярли ҳеч қачон кузатилмайди.

Фото: Dado Ruvic, Reuters, Newscom

Босния марказида, Високо водийсидаги ўрмонга борган меҳмонлар диаметри тахминан икки метр бўлган ғайриоддий тош шарга дуч келиши мумкин. Бундай геологик ҳосилалар конкрециялар деб аталади.

Конкрециялар фақат шарсимон бўлмайди. Шароитга қараб, улар баъзан турли-туман шаклларга киради. Марказ (баъзан органик) атрофида минераллар аста-секин тўпланади. Вақт ўтиши билан улар “ёпишиб”, қаттиқ тузилмага айланади.

Фото: Disdero, Wikipedia 

Саудия Арабистонида, Тайма воҳасидан 50 км жанубда икки таянч устида улкан қумтош тош туради — у икки қисмга ажралган ва Ал-Наслаа деб аталади. Тошнинг бир томони қоятош расмлари билан қопланган: одамлар уларни қадимги даврларда қолдирган бўлиши мумкин.

Фото: Chmee2, Wikipedia 

“Гигантлар кўприги” — Шимолий Ирландиядаги машҳур диққатга сазовор жойлардан бири. Қадимги вулқон отилиши натижасида тахминан 40 мингта базалт устунлар ҳосил бўлган. Энг баланд колоннанинг бўйи — тахминан 12 метр.

Фото: Sean Pavone, Canva

Бисти қир-адирларига келганлар бир лаҳзага ҳозир Ердаманми, деб шубҳа қилиши мумкин. Бу ажойиб жой Ню-Мексико (АҚШ) штатида жойлашган. Атроф-муҳит таъсирида тепаликлар ғалати ҳайкалсимон шаклларга кирган.

Фото: Paulien 

Фингал ғори Шотландиядаги Стаффа оролида жойлашган. Мувафаққиятсиз “фотошоп”га ўхшаш тик чизиқлар — бу ғор деворларини ташкил этувчи базалт колонналардир.

Фото: Bolviamia, vanelaalpaca

Арбол-де-Педра (“тош дарахт”) деб аталадиган тош ҳосила Боливиянинг жануби-ғарбидаги Эдуардо Авароа миллий қўриқхонасида жойлашган. Тош дарахтнинг баландлиги тахминан 5 метр. У бундай ғайриоддий шаклни кучли шамоллар таъсири ва турлича қатламлар зичлиги сабаб олган.

Фото:  JøMa, Wikipedia

Гердуберг базалт қоялари — Исландиянинг ғайриоддий диққатга сазовор жойларидан бири. Устунлар лава оқимлари натижасида ҳосил бўлган.

Фото: Hanay, Wikipedia 

“Тошлар симфонияси” — “Базалт органи” номи билан ҳам маълум бўлган қоятош массиви. Олтибурчак ва бешбурчак базалт колонналаридан ташкил топган бу табиий ёдгорлик Арманистонда, Гарни қишлоғи яқинида жойлашган.

Фото: juan carlos C, Google

Кингсли кўли (АҚШ, Флорида) қарийб мутлақо идеал доира шаклига эга. Тик ёнбағирли чуқурлик оҳактош жинсининг эриши натижасида пайдо бўлган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид