Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Репетиторлик, тил курслари ва боғча хизматлари қимматлашди
2025 йил декабр ойи давомида таълим хизматлари сегментида айрим йўналишлар бўйича нархлар ўсиши қайд этилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, репетиторлик хизматлари нархлари декабр ойида ўртача 0,8 фоизга ошган. Йил якунлари бўйича эса мазкур хизмат тури нархлари 6,6 фоизга қимматлашган.
Чет тиллари курсларида ўқиш хизматлари бўйича ҳам ўсиш кузатилган: декабр ойи давомида нархлар 0,3 фоизга кўтарилган. Йил давомида эса чет тиллари курслари нархларининг ўсиши 6,6 фоизни ташкил этган.
Шунингдек, мактабгача таълим хизматлари нархлари ноябр ойига нисбатан ўзгаришсиз қолган бўлса-да, йил ҳисобида 17 фоиз ўсгани маълум қилинган.
Мавзуга оид
09:31 / 16.05.2026
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан эркаклар сони кўпроқ — статистика
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
10:59 / 10.04.2026