Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
2026–2029 йиллар давомида енгил саноат ҳамда унга боғлиқ тармоқларда фаолият юритаётган қатор субъектлар учун солиқ имтиёзлари ва енгилликлар жорий этилади. Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясини сотиш тизими йўлга қўйилади.
Тегишли фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан енгил саноат корхоналарида қуввати 5 МВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг корхона эҳтиёжидан ортиқча қисмини сотиш тизими жорий қилинади.
Шунингдек, 2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача пахта тайёрлаш пунктлари фаолиятининг мавсумийлиги инобатга олиниб, ушбу пунктларга мол-мулк ва ер солиқларини 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлашга рухсат берилади.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар қатор имтиёзлар амал қилади. Хусусан:
- тижорат банклари балансидаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарининг мол-мулклари инвесторларга реализация қилинганда ҚҚСдан озод этилади;
- тижорат банклари балансидаги ушбу корхоналар мол-мулкларини харид қилган инвесторларга корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятини 6 ойда тўлиқ тиклаш шарти билан, 1 йил муддатга мол-мулк солиғини 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлаш ҳуқуқи берилади;
- чарм-пойабзал, мўйначилик корхоналари, шунингдек чорва молларини сўйиш ва терини қайта ишловчи ташкилотлар учун белгиланган фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар муддати узайтирилади.
Мавзуга оид
07:31 / 08.05.2026
Хусусий тиббиёт ташкилотларига трансплантация қилишга рухсат берилади
07:27 / 08.05.2026
Хусусий тиббиёт ташкилотларига давлат бюджети ҳисобидан хизмат кўрсатишга рухсат берилди
20:40 / 04.05.2026
96 минг сўмлик ҳаракат учун 140 млрд сўм жарима — мутахассис тадбиркорларни банкрот ҳолатига олиб келаётган маркировка жарималари ҳақида
19:05 / 26.04.2026