Ўзбекистон | 08:51
977
1 дақиқада ўқилади

Тоғли туманларда қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумотига кўра, 16–19 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳарорати ўзгариши сабаб республика тоғли ҳудудларининг айрим туманларида қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Гидрометеорология хизмати агентлиги (Ўзгидромет) огоҳлантиришича, қор кўчиши хавфи қуйидаги ҳудудларда кузатилиши эҳтимоли бор:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари;
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманлари;
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманлари;
  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманлари;
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилояти: Поп тумани.

Шу муносабат билан тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу йўналишларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан хавфсизлик талабларига қатъий риоя этиш, эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид