Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги ўқитувчилар хавотирда: зумерлар ўқишни унута бошлади
Муаммонинг бир қисми тест тизими ва мактаб таълимига бориб тақалади: ўқувчилар матнни ўқишга эмас, балки уни сканерлаб интернет орқали маълумот қидиришга, уқиш учун эмас, натижага эришиш учун ўқишга ўрганиб қолишган.
АҚШ университетларида матнли топшириқлар ҳажмига қўйиладиган талаблар пасайтирилмоқда, деб ёзади Fortune нашри.YouGov тадқиқотларидан маълум бўлишича, ўқиш кўникмаларининг йўқолиши бутун мамлакат бўйлаб умумий тенденцияга айланмоқда. 2025 йил давомида америкаликларнинг қарийб ярми битта ҳам китоб ўқимаган, 18–29 ёшлар орасида эса бир йилда ўқилган китоблар сони ўртача 5,8 тани ташкил этган.
Нашрнинг ёзишича, талабалар узун матнларни қийналиб ўқийди, айримлари эса ҳаттоки биргина гапни ҳам ўқий олмайди.
«Бу ҳатто танқидий фикрлашга лаёқатсизлик ҳам эмас. Бу гапларни ўқишга лаёқатсизлик. Талабалар китобни овоз чиқариб биргаликда ўқисак ҳам саҳифада ёзилган сўзларнинг маъносини тушунишмаяпти», — дейди Лос-Анжелесдаги Пеппердайн университети профессори Жессика Хутен Уилсон.
Муаммонинг бир қисми тест тизими ва мактаб таълимига бориб тақалади: ўқувчилар матнни ўқишга эмас, балки уни сканерлаб интернет орқали маълумот қидиришга, уқиш учун эмас, натижага эришиш учун ўқишга ўрганиб қолишган.
Мавзуга оид
23:07
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45