Жамият | 14:26
1123
1 дақиқада ўқилади

ФВВ қутқарувчилари Қамчиқда хандаққа тушиб кетган Nexia-2'ни олиб чиқди

16 январ куни кечаси Қамчиқ довонидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлида «Тошкент–Водий» йўналишида ҳаракатланаётган Nexia-2 автомобили йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетди. Ҳодиса жойига етиб борган ФВВ қутқарувчилари транспорт воситасини махсус техника ёрдамида хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.

Фото: Видеодан кадр

Маълум қилинишича, кеча, 16 январ куни соат 22:02 да А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида Nexia-2 русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотгани оқибатида машина йўл четидаги хандаққа тушиб кетгани ҳақида «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.

Хабарга асoсан, воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари тезкор етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида автомобилни хандақдан чиқариб, хавфсиз ҳудудга олиб чиққан.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид