Жаҳон | 07:44
3963
2 дақиқада ўқилади

Миллиардерлар қайси хусусий оролларда яшайди: инфографика

Дунёдаги энг бой одамлар шахсий орол сотиб олишга интилади. Инфографикада миллиардерларга тегишли айрим ороллар, уларнинг майдони (акрда) ва нархи кўрсатилган.

Фото: AP

Энг катта хусусий ороллар, асосан, технологик гигантлар асосчилари ва акциядорларига тегишли. Энг йирик орол эгаси — Oracle директорлар кенгаши раиси Ларри Эллисон. У 2012 йилда Ҳавайи атрофида жойлашган Ланай оролининг 98 фоиз қисмини 300 миллион долларга сотиб олган. Оролнинг майдони тахминан 36,5 минг гектар (90 минг акр). Таққослаш учун: Лихтенштейн майдони — 16 минг гектар.

Computershare асосчиси Крис Моррис икки орол — Орфей ва Пелорус оролларига эгалик қилади. Австралиянинг Квинсленд ҳудуди яқинида жойлашган ушбу оролларнинг умумий майдони 1,7 минг гектар (4,2 минг акр).

Red Bull асосчиси Дитрих Матешиц 2003 йилда Фижи ҳудудидаги Лаукала оролини 10 миллион долларга сотиб олган. Орол майдони — 1,4 минг гектар (3,5 минг акр).

Орол нархига фақат майдон эмас, балки унинг жойлашуви, иқлими ва тақдим этилган қулайликлар ҳам таъсир қилади. Масалан, Эллисон фақат ерни сотиб олмаган: нарх таркибига иккита курорт, голф майдонлари ва инфратузилма ҳам кирган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид