Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бойлар географияси: қайси шаҳарларда миллиардерлар кўпроқ?
Миллиардерлар бойлиги тақсимоти тобора кўпроқ йирик шаҳар марказларида жамланиб бормоқда. Янги инфографика 2025 йилда дунёдаги энг катта бойлик қаерларда тўпланганини яққол кўрсатиш учун Ер юзидаги 20 та етакчи шаҳарни уларда яшовчи миллиардерлар сони бўйича рейтингда тақдим этади.
Фото: REUTERS
Визуализация учун маълумотлар Forbes журнали томонидан тақдим этилган бўлиб, у ҳар йили тузиладиган дунёдаги энг бой одамлар глобал рейтингига асосланган.
Ню-Йорк катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллайди: бу ерда 109 нафар миллиардер яшайди. Бундай устунлик — молиявий етакчиликнинг ўн йиллаб давом этгани, глобал капиталнинг кучли оқимлари, шунингдек инвестиция компаниялари, кўчмас мулк бойлиги ва энг йирик корпорациялар штаб-квартираларининг юқори даражада жамлангани натижасидир.

Ҳеч бир бошқа шаҳар миллиардерлар “зичлиги” бўйича бу даражага яқинлаша олмайди. Иккинчи ўринда турган Ҳонгконг Ню-Йоркдан 30 позициядан ортиқ орқада қолади — бу Ню-Йорк бойлик экотизимининг нақадар ўзига хос эканини кўрсатади.
Рейтингда учинчи ўринни эгаллаган Москвада 73 нафар миллиардер яшайди.
Рейтингнинг салмоқли қисмини Осиё шаҳарлари ташкил қилади. Ҳонгконг, Мумбай, Пекин, Шанҳай, Сингапур ва Шэнчжэн биринчи ўнликка киради. Фақат Хитойнинг ўзи бир нечта шаҳарлар билан намоён: Пекин, Шанхай, Шэнчжэн, Ханчжоу ва Гуанчжоу.
Ҳиндистон ҳам бошқа мамлакатлар фонида ажралиб туради: Мумбай ва Деҳли миллий миллиардерлар синфининг жадал ўсишини акс эттиради. Бу шаҳарлар тез иқтисодий ривожланиш, катта ички бозорлар сиғими ҳамда технология ва ишлаб чиқариш тармоқларидаги кучли позициялар ҳисобидан ютмоқда.
Осиёнинг роли кучайиб бораётганига қарамай, Европа ва Шимолий Америкадаги анъанавий бойлик марказлари юқори рақобатбардошликни сақлаб қолмоқда. Лондон, Париж ва Милан ҳали ҳам жуда бой аҳоли сезиларли даражада тўпланган маскан бўлиб қолмоқда.
Биринчи йигирматаликдан ташқарида, Даллас, Чикаго ва Палм-Бич каби АҚШ шаҳарлари миллиардерлар бойлиги АҚШда молия, технология, энергетика ва кўчмас мулк ҳаблари ўртасида қандай тақсимланишини кўрсатади. Пало-Алто сингари ихчам, аммо таъсирчан шаҳарлар эса янги бойликларни яратишда технология секторининг номутаносиб даражада катта ролини таъкидлайди.
Мавзуга оид
17:19 / 14.11.2025
Бойларни ром этган мегаполислар. Миллиардерлар асосан қайси шаҳарларда яшайди?
23:52 / 20.11.2024
Дунёда миллиардерлар сони ва уларнинг умумий бойлиги ошди
21:35 / 19.01.2021
АҚШнинг энг сахий миллиардерлари рўйхати эълон қилинди
18:38 / 17.03.2020