Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Galaxy S26 Ultra тезроқ зарядланади
Янги Samsung Galaxy S26 Ultra ҳақидаги маълумотлар аста-секин ошкор бўляпти. Инсайдер Ice Universe’га кўра, флагманнинг энг муҳим янгилиги камера эмас, балки 60 Вт тезкор симли заряд бўлиши мумкин.
Бу ҳозирги Galaxy S25 Ultra’даги 45 Вт билан солиштирганда сезиларли даражада тезкор. Идеал шароитда телефон 30 дақиқада 75% гача қувват олиши айтилмоқда. Албатта, реал ҳаётда натижа кабел ва ҳароратга боғлиқ бўлади.
Батарея сиғими борасида аниқ маълумот йўқ: 5000 ёки 5200 мА•соат атрофида бўлиши мумкин. Samsung янги флагманларини 2026 йил бошида тақдим этиши кутилмоқда.
Технологиялар тез ўзгараётган бугунги кунда энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш муҳим. Рақамли дунёда адашиб қолмаслик ва шундай янгиликларни биринчилардан билиш учун KUN.UZ Texnologiya Телеграм саҳифасини кузатиб боринг.
Мавзуга оид
18:13 / 10.06.2026
Смартфонни қувватлашдаги асосий хатолик айтилди
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
20:18 / 06.06.2026
Янги Samsung Galaxy S27 Pro смартфони ҳақида маълумот берилди
12:01 / 21.05.2026