Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп таҳдидлари фонида немис ҳарбийлари Гренландияни тарк этди
Бундесвернинг 15 нафар ҳарбий хизматчисидан иборат гуруҳи якшанба, 18 январ куни Гренландияни тарк этди — бу Доналд Трамп Германияни ҳудудий низода Данияни қўллаб-қувватлагани учун унга қарши бож жорий этиш билан таҳдид қилганидан кейинги куни содир бўлди. Ҳарбийларнинг кетгани ҳақида бундесвер оператив қўмондонлиги вакили хабар берди.
Фото: AP/Scanpix
“Разведка миссияси натижа берди, барча мамнун, ҳозир Германияда уни баҳолаш жараёни кетмоқда”, — деди у.
Ҳарбий миссия муддатидан олдин узилганини рад этди: “Разведка режага мувофиқ якунланди”, — деди у. Унинг сўзларига кўра, немис ҳарбийлари Рейкявикка учиб кетган, у ердан Копенҳагенга йўл олади.
Deutschlandfunk радиоси эслатишича, Германия Мудофаа вазирлиги бундесвернинг Гренландиядаги разведка миссияси муддати 15–17 январ бўлганини билдирган. Бироқ шанба куни у ерда миссиянинг аниқ давомийлиги олдиндан қатъий белгиланмагани ҳам қўшимча қилинган.
Bild нашри ҳисоб-китобига кўра, бундесвернинг Гренландиядаги миссияси 44 соат давом этган. Нашр даъво қилишича, оролни тарк этиш буйруғи 18 январ эрталаб Берлиндан келган.
Аввал Bild немис аскарларининг “махфий, шошилинч кетиши” ҳақида ёзган, аммо кейинроқ буни рад этиб, Германия Мудофаа вазирлигидан келган аниқлаштиришни келтирган. Унга кўра, 18 январ куни ҳарбийлар учун Гренландия бўйлаб қўшимча сафар режалаштирилган, лекин об-ҳаво шароити сабаб у бекор қилинган. Шу боис ҳарбийлар оролни тарк этган.
Мавзуга оид
15:22
Германияда Сурия раҳбари аш-Шаръанинг ташрифига қарши акциялар ўтказилади
13:20
АҚШда демократлар Гренландия сабаб жорий этилаётган божларни бекор қилишга уринади
12:17
Евроиттифоқ АҚШ билан савдо келишувини ратификация қилишни тўхтатади
10:20