Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқда Li9 йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ноқулай об-ҳаво шароитида бошқарувни йўқотган Li9 русумли автомобиль йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетди. Ҳодиса жойига етиб борган ФВВ қутқарувчилари автомашинани махсус техника ёрдамида хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.
Кеча, 19 январ куни соат 17:46 да Тошкент вилояти ФВББга «112» тизими орқали Бўстонлиқ тумани «Қоронқул» МФЙ ҳудудидан ўтган автомобил йўлида содир бўлган ҳодиса ҳақида хабар келиб тушган. Маълум қилинишича, Li9 русумли автомашина ноқулай об-ҳаво шароитида ҳаракатланаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетган.
Хабарга асосан, қутқарувчилар зудлик билан манзилга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-ускуналар ёрдамида автомашинани хандақдан чиқариб, хавфсиз ҳудудга олиб чиққан.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.
Мавзуга оид
07:34 / 05.05.2026
Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди
10:57 / 27.04.2026
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
13:45 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
13:51 / 24.04.2026