Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Бўзсув каналига тушиб кетган икки нафар вояга етмаган боладан бирининг жасади қидирув-қутқарув ишлари давомида топилди. Айни пайтда иккинчи болани излаш ишлари давом эттирилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг 17 июн куни Бўстонлиқ туманидаги Обод маҳалласида яшовчи 2016 йилда туғилган К.Й. ва 2018 йилда туғилган К.Б. исмли икки нафар бола яшаш уйининг пастки қисмидан оқиб ўтувчи Бўзсув каналига эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган.
Ҳодиса ҳақида хабар келиб тушгач, қидирув-қутқарув ишлари ташкил этилган. Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида 21 июн куни ғаввос-қутқарувчилар томонидан болалардан бирининг жасади сувдан топиб олинган.
Ҳозирда иккинчи болани қидириш ишлари давом эттирилмоқда. Қутқарувчилар канал бўйлаб узлуксиз равишда қидирув-қутқарув тадбирларини олиб бормоқда.
Мутасаддилар фуқароларни, айниқса, ёш болаларни сув ҳавзалари ва каналлар атрофида назоратсиз қолдирмасликка чақирмоқда.
Мавзуга оид
11:53 / 09.07.2026
Тошкентда чўкаётган аёл ва уни қутқаришга уринган Миллий гвардия ходими ҳалок бўлди
17:51 / 07.07.2026
“Мисқоллаб яратилган Тошкент брендини йўқотиб қўйишимиз мумкин” – иссиқхоначи муқобил ечимлар ҳақида
12:04 / 06.07.2026
Катта Чимён тоғида оёғи лат еган фуқаро қутқариб қолинди
19:49 / 02.07.2026