Жамият | 13:00
4091
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар идоралари ходимларидан қанчалик розисиз?

Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан тизим сифатини яхшилаш, ходимларнинг аҳоли билан муносабатларида йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда. Сизнинг фикрингиз халқчил ички ишлар органларини шакллантиришга хизмат қилади.

Фото: ИИВ

Сўнгги вақтларда ИИВ тизимидаги ходимларнинг ҳаракатларига нисбатан норозилик ҳолатлари учраб тургани рост. Вазирлик бундай ҳолатларга бефарқ бўлмаган ҳолда, ходимларнинг ноқонуний ҳаракатларига нисбатан жиддий таъсир чораларини кўрмоқда.

Масалан, эндиликда ички ишлар органлари ходимларининг ноўрин хатти-ҳаракатлари норозилик мазмунида келиб тушган ҳар бир мурожаат “фавқулодда ҳолат” деб ҳисобланиши белгиланди. Қолаверса, кўплаб ходимлар ноқонуний ва ноўрин ҳаракатлари сабабли ишдан бўшатилди. Аммо тизимда нопрофессионал кадрлар ҳамон учрамоқда.

Шу сабабли, Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан тизим сифатини яхшилаш, ходимларнинг аҳоли билан муносабатларда йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.

Ўз хавфсизлигингиз ва тинч ҳаёт кечиришингиз учун масъул бўлган куч тузилмаси фаолияти янада яхшиланишини истасангиз бефарқ бўлманг, сўровномада фаол иштирок этинг ва фикр мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиринг.

Сўровномада иштирок этиш учун:

👉 ҳавола

Мавзуга оид