Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 16 ёшгача болалари бор уй хўжаликлари улуши ошди
Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил январ–декабр ойларида ўтказилган уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 16 ёшгача болалари мавжуд бўлган уй хўжаликлари улуши 74,3 фоизга тенг бўлди.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич аввалги йилларда ҳам деярли шу атрофда сақланиб келган. Хусусан, 2015 йилда 16 ёшгача болалари бор уй хўжаликлари улуши 74,2 фоизни, 2020 йилда 74,3 фоизни ташкил этган.
2024 йилда эса кўрсаткич 71,6 фоизгача пасайган. 2025 йил якунларига кўра, улуш яна 74,3 фоиз даражасига чиққан.
Мутахассислар бу каби танланма кузатувлар аҳоли таркиби, демографик ўзгаришлар ва уй хўжаликлари тузилмасидаги тенденцияларни баҳолашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлайди.
Мавзуга оид
09:49 / 19.06.2026
Ўзбекистонда талабалар сони 1,5 миллиондан ошди
11:10 / 17.06.2026
Ўқиш мақсадида чет элга чиққанлар сони камайди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
14:14 / 12.06.2026