Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳудудлар кесимида ижара хизматлари ҳажми эълон қилинди
2025 йилнинг январ–ноябр ойларида мамлакат бўйича ижара хизматлари ҳажми 11,6 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19 фоизга ўсган.
Фото: Kun.uz
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида ижара хизматлари ҳажми 11,6 трлн сўмни ташкил этди. Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 19 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида ижара хизматлари ҳажми қуйидагича қайд этилди:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 425,3 млрд сўм;
- Андижон вилояти – 693,8 млрд сўм;
- Бухоро вилояти – 633,44 млрд сўм;
- Жиззах вилояти – 235,7 млрд сўм;
- Қашқадарё вилояти – 644,9 млрд сўм;
- Навоий вилояти – 225,7 млрд сўм;
- Наманган вилояти – 412,3 млрд сўм;
- Самарқанд вилояти – 1,2 трлн сўм;
- Сурхондарё вилояти – 410,5 млрд сўм;
- Сирдарё вилояти – 178,3 млрд сўм;
- Тошкент вилояти – 1,3 трлн сўм;
- Фарғона вилояти – 817,8 млрд сўм;
- Хоразм вилояти – 291 млрд сўм;
- Тошкент шаҳри – 4 трлн сўм.
Маълумотларга кўра, ҳудудлар орасида ижара хизматлари ҳажми энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган.
Мавзуга оид
14:20
2025 йил статистикаси: инфляция 7,3 фоиз, реал даромадлар 9,2 фоизга ўсди
14:41 / 21.01.2026
Ўзбекистонда 16 ёшгача болалари бор уй хўжаликлари улуши ошди
13:16 / 21.01.2026
Ўзбекистон гуруч экспортида Қозоғистон биринчи ўринда
14:22 / 20.01.2026