Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Наврўз» деҳқон бозори тўлиқ реконструкция қилинади
Тошкент шаҳар прокуратураси ва туман раҳбарияти иштирокида Мирзо Улуғбек туманидаги «Наврўз» деҳқон бозори ҳамда «Бўз бозор» шохобчасида ўрганиш ишлари ўтказилди. Бозорларни такомиллаштириш, яширин иқтисодиётни қисқартириш ва замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари А.Ўрмонов, прокурор ўринбосари У.Мамаражабов, Мирзо Улуғбек туман ҳокими Б.Ғоибназаров ҳамда Мирзо Улуғбек туман прокурори О.Маннонов томонидан «Наврўз» деҳқон бозори ва «Бўз бозор» шохобчаси фаолияти ўрганилди.
Ўрганишлар давомида бозорларни тубдан такомиллаштириш, яширин иқтисодиётни бартараф этиш, шунингдек, замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш масалалари бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланди. Қайд этилишича, мазкур бозорлар босқичма-босқич рақамлаштирилиб, савдо жараёнларининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланади.

Шу билан бирга, бозор ҳудудини тўлиқ реконструкция қилиш ва замонавий инфратузилма асосида қайта ташкил этиш режалаштирилган. Маълум қилинишича, бозор ҳудудида махсус вазият маркази ташкил этилиб, у бозорнинг ягона «маркази» сифатида иқтисодий, молиявий ҳамда назорат жараёнларини мувофиқлаштириб боради.
Лойиҳалаштириш жараёнида бозорнинг архитектураси ва ички дизайни чуқур таҳлил қилиниб, энг илғор халқаро стандартларга мос тарзда ишлаб чиқилгани билдирилди. Ушбу ёндашув савдо субъектларининг қонуний фаолиятини қўллаб-қувватлаш, нақдсиз ҳисоб-китобларни кенгайтиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Ташаббуслар натижасида солиқ базаси кенгайиши, маҳаллий бюджет даромадлари сезиларли ошиши кутилмоқда. Ислоҳотлар тадбиркорлар учун қулай шарт-шароит яратиш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилгани таъкидланди.
Мавзуга оид
14:22 / 12.06.2026
Mевалар нега қиммат?
16:30 / 10.06.2026
“Чинор” метро бекати 50 кунга ёпилади
20:25 / 06.06.2026
Каламушлар, ёқимсиз ҳид ва йиллаб давом этаётган муаммо: Мирзо Улуғбек туманидаги маҳалла аҳли ечим кутаётган ҳолат
17:31 / 26.05.2026