Жамият | 11:43
1425
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ноқулай об-ҳаво: автобус интерваллари узайиши мумкин

Пойтахтда об-ҳаво кескин ўзгариб, қор ёғиши кузатилмоқда. Шу муносабат билан ҳайдовчилардан мураккаб шароитни инобатга олиш, тезлик талабларига амал қилиш ва зарурат бўлмаганда шахсий автомобилда ҳаракатланмаслик сўралди. Айрим автобус йўналишларида қатнов оралиқ вақтлари узайиши мумкин.

Фото: Тошшаҳартрансхизмат

Пойтахтда об-ҳаво кескин ўзгариб, қор ёғиши кузатилмоқда. Шу сабабли йўл ҳаракати иштирокчиларидан транспорт воситасини бошқаришда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олиш сўралмоқда.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати зарурат бўлмаганда шахсий автомобилларда, айниқса қишга мўлжалланган шиналарга эга бўлмаган транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни, тезлик талабларига қатъий амал қилишни ҳамда тирбандликлар олдини олиш мақсадида жамоат транспортларидан фойдаланишни тавсия этди. Пиёдалардан эса йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлиш сўралди.

Шунингдек, ноқулай об-ҳаво шароити сабаб айрим автобус йўналишларида қатнов ва оралиқ интервал вақтларининг белгиланган вақтлардан ортиши ҳолатлари юзага келиши мумкинлиги маълум қилинди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид