Туризм | 09:42 / 23.01.2026
1416
1 дақиқада ўқилади

Остона ва Самарқанд ўртасида авиарейслар сони кўпаяди

Inbusiness.kz хабар беришича, 2026 йил 4 мартдан Остона—Самарқанд—Остона йўналишида қўшимча рейс йўлга қўйилиб, парвозлар жума ва якшанба кунларига қўшимча равишда чоршанба куни ҳам амалга оширилади. 

Фото: Ўзавиация

Qazaq Air авиакомпанияси Остонадан Самарқандга парвозлар сонини ҳафтасига икки мартадан учтага оширади. Inbusiness.kz маълумотига кўра, 2026 йил 4 мартдан бошлаб Остона—Самарқанд—Остона йўналишида қўшимча рейс жорий этилади.
 
Қайд этилишича, амалдаги жума ва якшанба кунлари бажариладиган парвозларга чоршанба кунги парвоз қўшилади. 

Манбада келтирилишича, Остона—Самарқанд йўналиши бўйича авиачипталар 30 366 тенгедан бошланади. 

Шунингдек, авиакомпания 2025 йил ноябридан бери Қирғизистон ва Ўзбекистонга мунтазам халқаро рейсларни амалга ошириб келаётгани, бу даврда ушбу йўналишларда қарийб 4,5 минг йўловчи ташилгани айтилган. Қўшимча рейслар барқарор талаб билан изоҳланган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид